[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

12.09.2022. Касаба уюшмаси ҳамиша ходимлар манфаатларини кўзлаб, ҳар бир аъзони моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ҳаракатида бўлади. Иш берувчи билан ходимлар ўртасидаги меҳнатга оид, ижтимоий-иқтисодий ва касбга оид муносабатларни тартибга солувчи норматив ҳужжат – жамоа шартномаси орқали тизимли ишларни амалга оширади.

Истиқлол айёми ва билимлар куни муносабати билан жамоа шартномаси бандларининг бажарилишини таъминлаш мақсадида ташкилотларда фаолият юритаётган кўп болали, кам таъминланган, «Аёллар дафтари»га киритилган ходимларнинг 1-синф га чиқаётган фарзандлари учун ўн беш турдаги ўқув қуролларидан иборат жамланмалар тайёрланди. Ушбу хайрли мақсад йўлидаги совғалар эгаларига тантанали равишда топширилди.

Дилфуза Манапова

Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Мирзо Улуғбек тумани кенгаши раиси