30.09.2022. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан ташкил этилган “Энг яхши маҳалла раиси”, “Энг яхши сектор раҳбари”, “Энг намунали иш берувчи аёл”, “Энг яхши ҳоким ёрдамчиси”, “Энг яхши хотин-қизлар фаоли” ва “Энг яхши ёшлар етакчиси” республика танловининг Фарғона вилоят босқичи ўтказилди.
Мамлакатимизда Президентимиз раҳбарлигида аҳоли муаммоларини аниқлаш ва ҳал этиш бўйича самарали ҳамкорлик тизими жорий этилган бўлиб, бугун ушбу тизим ўз ижобий самарасини бермоқда. Мазкур танловлар ҳам аҳоли муаммоларини “хонадонбай” ва “фуқаробай” ўрганиш ва уларни ҳал этишга кўмаклашиш, “Аёллар дафтари” тизими самарадорлигини таъминлаш ҳамда аёлларнинг муаммоларини ҳал этишда ўзининг фидокорона меҳнати билан барчага намуна кўрсатган масъулларни муносиб рағбатлантириш мақсадида ўтказилмоқда.
Танловнинг вилоят босқичида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси ўринбосари Қ.Қирғизалиев бошчилигида тегишли бошқармалар раҳбарларидан ташкил топган ҳакамлар ҳайъати аъзолари иштирокчиларнинг ҳужжатлари билан танишиш билан бирга, улар билан бевосита келгуси фаолиятларидаги режалари билан суҳбатлашдилар.
Танловнинг вилоят босқичида 1-ўринни олган ғолиблар республика босқичида иштирок этиб, вилоятимиз шаънини муносиб ҳимоя қиладилар. Шунингдек, 2- ва 3- ўрин ғолиблари муносиб тақдирланади.
Шоҳсултон Тўхтамтов