[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

20.10.2022. Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши тизимидаги «Фарғонаазот» АЖда “Китобхон ходим” кўрик танлови бўлиб ўтди.

Тадбирда корхонанинг барча цех, бўлим ва бошқармаларидан 14 нафар ишчи-ходим иштирок этди.

Қизғин баҳслар натижасига кўра 3-ўрин – Aммиак-3 цехи етакчи муҳандис-технологи Содиқжон Қодировга насиб этди.

Мочевина ишлаб чиқариш цехи лаборанти Манзура Фозилова 2-ўринни эгаллади.

AК-72М цехи етакчи мутахассиси Фаррух Машрабов эса 1-ўринга сазовор бўлди.

Кўрик-танлов якунида «Фарғонаазот» АЖ бошқаруви раиси Д.Маннонов ғолибларга диплом ва пул мукофотларини топширди.

Шунингдек, Aлоқа цехи электромонтёри Гулноза Маражабова, Лойиҳа сектори муҳандиси Муборак Ғофурова, AС-72М цехи аппаратчиси Нодирахон Солиева, Хўжалик цехи кўкаламзорлаштирувчиси Оқибатхон Мамажонова энг яхши китобсеварлар деб топилиб, фахрий ёрлиқ ҳамда китоблар жамланмаси билан тақдирланди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Матбуот хизмати.