03.11.2022. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг 2022 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастурининг бандлари ижросини таъминлаш ҳамда 11 ноябрь – «Касаба уюшмалари куни» муносабати билан Тошкент тиббиёт академияси Термиз филиалида талабалар иштирокида “Раҳбар ва ёшлар” учрашуви ҳамда «Катта хаётга – касаба уюшмалари билан» акцияси доирасида китобхонлик викторинаси ташкил этилди.
Тадбирни ташкил этишдан мақсад – ёшларни касаба уюшмалари фаолиятига кенгроқ жалб этиш ҳамда уларнинг бу борадаги билимларини ошириш, улар ўртасида китобхонлик маданиятини юксалтиришдан иборат.
Тадбирда касаба уюшмалари фаолияти, қонунчилик асослари, касаба уюшмасини тузиш тартиби ва бошқа соҳага алоқадор масаллар юзасидан маъумотлар бериб ўтилди
Тадбир якунида юртимиз ижтимоий-иқтисодий ҳаёти ҳамда касаба уюшмалари фаолиятига оид масалалар юзасидан тузилган саволлар асосида китобхонлик викторина ташкил этилди. Викторинада фаол иштирок этган талабаларга тиббиёт анжомлари ҳамда китоблар совға тариқасида улашилди.