[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

09.11.2022. “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятининг мажлислар залида 11 ноябрь – “Ўзбекистон касаба уюшмалари куни” муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Қутлимурат Сабиров, персонални бошқариш ва кадрларни тайёрлаш бошқармаси раҳбари ўринбосари Ш.Фазилов ҳамда Тошкент шаҳридаги темир йўл корхоналарининг касаба уюшма қўмитаси раислари, шу соҳа мутахассислари ва ишчи-ходимлари иштирок этишди.

Тадбирда дастлаб Қ.Сабиров сўзга чиқиб, авваллари касаба уюшмалари байрами мавжуд бўлмагани, бироқ давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерациясининг 2020 йилда бўлиб ўтган 8-Қурултойида юртимизда илк бора 11 ноябрни “Ўзбекистон касаба уюшмалари куни” деб белгилаш таклифини бергани ва бу 6 миллиондан ортиқ мамлакатимиз касаба уюшмалари аъзолари ҳаётида унутилмас воқеа сифатида тарихга муҳрланганини айтиб ўтди.  

– Барчангизга маълумки, кейинги пайтларда касаба уюшма ташкилотларига мамлакатимиз раҳбарияти, шахсан Президентимиз томонидан жуда катта эътибор қаратилиб, муҳим ва долзарб вазифалар берилмоқда, – деди Қ.Сабиров. – Бу вазифалар “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти раҳбарияти ҳамда Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ҳамда тармоқ ҳудудларидаги касаба уюшма қўмиталари томонидан ўз вақтида бажарилишига катта аҳамият қаратилмоқда. Хусусан, “Аёллар дафтари”га киритилган ишсиз ижтимоий ҳимояга мухтож ҳар бир хотин-қизнинг бандлигини таъминлаш орқали уларга моддий ва маънавий кўмак берилди. Ҳуқуқий, психологик, тиббий ёрдам бериш учун манзилли режалар ишлаб чиқилиб, ушбу тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлашда Республика Кенгаши масъул ходимлари томонидан Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистон Республикаси штабида ўз фаолиятини олиб бордилар.

Темир йўл санаториялари, шифохоналари, тармоқ тасарруфидаги болалар ормогоҳлари янгитдан қайта қурилиб, таъмирланиб, замонавий кўриниш ҳосил қилди. Айниқса, темир йўл корхоналарида узоқ йиллар меҳнат қилиб, нафақага чиққан фахрийларнинг ижтимоий ҳолатига бўлган эътибор юксак даражада десак янглишмайман. Бу каби ҳайрли ишларимиз ҳар доим давом этади. Фурсатдан фойдаланиб, барчангизни “Ўзбекистон асаба уюшмалари куни” билан чин қалбимдан табриклайман. Соғ бўлинглар, оилангизга ва ишларингизга муваффақият тилайман.

Байрам тадбирида Персонални бошқариш ва кадрларни тайёрлаш бошқармаси раҳбари ўринбосари Ш.Фозилов ҳамда бир гуруҳ Касаба уюшма қўмитаси раислари ва фахрийлар ҳам сўзга чиқиб, темир йўл соҳасида ишчи-ходимларнинг ижтимоий соҳасига, уларни ҳам моддий, ҳам маънавий қўллаб-қувватлаш юқори даражада эканлигига юқори баҳо беришди.

Шундан сўнг ташриф буюрган 200 нафар фаҳрийлар, Касаба уюшма қўмиталарида фаолият кўрсатаётган мутахассислар, ишчи-ходимлар Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раҳбарияти томонидан моддий рағбатлантирилди.

Бу каби байрам тадбирлари тармоқнинг барча ҳудудларида ташкил этилиб, касаба уюшма фаоллари моддий ва маънавий рағбатлантирилди.

“Ўзбекистон касаба уюшмалари куни” муносабати билан “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятининг барча ҳудудларида, минтақавий темир йўл узелларида ҳамда корхоналарида соҳа ходимлари учун турли спорт мусобақалари, маданий ва маърифий тадбирлар, давра суҳбатлари ташкил этилди.

Рустам Ҳайдаров