[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

09.11.2022. 11 ноябрь-Ўзбекистон касаба уюшмалари кунига бағишлаб Гулистон шаҳридаги “Марварид” тантаналар саройида “Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!” шиори остида тадбир ташкил этилди.

Унда вилоят ҳокими Ғофиржон Мирзаев, Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси раиси Рустам Холматов, вилоят секторлари ва бошқарма раҳбарлари, касаба уюшма фаоллари иштирок этди.
Вилоят ҳокими Ғ.Мирзаев касаба уюшмаларини давлат ва жамият ҳаётининг барча жабҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва ўзгаришларни қўллаб-қувватловчи ҳамда фаол иштирок этаётган ташкилот дея эътироф этди. Шунингдек, касаба уюшмасининг мамлакатимиз ва жаҳондаги бугунги нуфузи ҳақида гапириб касб байрамини нишонлаётган соҳа ходимларини айём билан табриклади.

Тадбирда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан ўтказилган “Энг яхши сектор раҳбари”, “Энг яхши маҳалла фуқаролар йиғини раиси”, “Энг намунали аёл иш берувчи” , “Энг яхши ҳоким ёрдамчиси”, “Энг яхши ёшлар етакчиси”, “Энг яхши хотин-қизлар фаоли” каби танловларнинг вилоят босқичи ғолибларига диплом ва пул мукофоти сертификатлари тантанали топширилди.

Шунингдек, Олий таълим муассасаси талабасига касаба уюшмалари стипендияси ва саломатлигини тиклашга эҳтиёжи бўлган ишловчи ходимга санаторий учун бепул йўлланма сертификатлари берилди.

Маҳоратли хонандалар ва таниқли “Қаҳ-қаха” гуруҳи иштирокидаги бадиий чиқишлар тадбирга файз бағишлади.

Озода Мамадалиева