[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

30.11.2022. “Иссиқлик электр станциялари” АЖ Бирлашган касаба уюшмалари қўмитаси томонидан “Спортни сев, спорт билан яша!” шиори остида навбатдаги спорт мусобақалари ташкил этилди. Унда иштирокчилар волейбол, баскетбол, бадминтон ва мини-футбол каби спорт турлари бўйича ўзаро куч синашдилар.

Беллашувларда “Иссиқлик электр станциялари” АЖ марказий аппарати, Тошкент ИЕС, Тошкент ИЕМ, “Ўзбекэнерготаъмир”, “Ўзэнерготаъминлаш” ва “Ўзэнергосозлаш” каби корхоналардан 50 дан ортиқ, 20 ёшдан 35 ёшгача бўлган ходимлар иштирок этди.

Қизиқарли ва кўтарингки руҳда ўтган волейбол беллашувларида “Ўзэнергосозлаш” жамоасининг қўли баланд келди. “Иссиқлик электр станциялари” акциядорлик жамияти вакиллари баскетбол ва бадминтон бўйича мусобақаларда жисмонан пухта тайёрликларини намойиш этган ҳолда биринчиликни қўлга киритди. Мини-футбол мусобақасида эса якуний натижаларга кўра Тошкент ИЕС жамоаси ғолиб бўлди.

– Маълумки, энергетика соҳасида ишлаш учун кишидан мустаҳкам ирода, юксак билим ҳамда жисмоний бақувватлик талаб этилади. Шу боис, бу галги мусобақалар учун ҳеч бир спорт турини шунчаки танлаганимиз йўқ. Мисол учун волейболни оладиган бўлсак, у таянч-ҳаракати аппаратини мустаҳкамлаш баробарида, бўғимларни чиниқтиради. Асаб тизимига ижобий таъсир этиш орқали стресс ва депрессияни енгишга кўмак беради. Ҳамда тезкор қарор қабул қилиш ва ҳаракатчанликни оширади. Бу эса бизнинг энергетиклар учун энг зарурий фазилатлардан саналади, – дейди “Иссиқлик электр стансиялари” АЖ Бирлашган касаба уюшмалари қўмитаси раиси Анвар Рустамов.