[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

02.12.2022. Олмалиқ кон-металлургия комбинатида “Инсон қадри учун” тамойили асосида хайрли ишлар амалга ошириб келинмоқда. Айниқса, ушбу эзгу амаллар ҳар бир байрам арафасида бўй кўрсатади.

Ушбу анъанага содиқ қолган ҳолда жорий йилнинг 28 ноябрь кунидаги ОКМК бошқаруви раиси А.Хурсановнинг “3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни муносабати билан Олмалиқ кон-металлургия комбинатига бириктирилган ихтисослаштирилган мактаб-инернатларида ҳамда “Мурувват” ва “Саховат” уйларида байрам тадбирини ўтказиш тўғрисидаги” буйруғига кўра, бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилиши белгиланган.

Мазкур буйруққа кўра, ОКМК ходимлари касаба уюшмаси Кенгаши томонидан шаҳримиздаги 80-сонли кар ва заиф эшитувчи болалар мактаб-интернати ҳамда 6-сонли ихтисослаштирилган ёрдамчи мактаби ўқувчиларига жами бўлиб 359та совғалар улашилди.ОКМК раҳбарияти ташаббуси билан 80-сонли кар ва заиф эшитувчи болалар мактаб-интернатига спорт жиҳозлари, маиший техника воситалари ҳам туҳфа этилди.

Бугун 80-сонли кар ва заиф эшитувчи болалар мактаб-интернатида байрам тадбири ташкил этилиб, болажонларга ўзида турли хил ширинликларни жамлаган совғалар улашилди. Байрам тадбирида ОКМК бошқаруви раисининг ходимлар ва ижтимоий масалалар бўйича ўринбосари Саъди Шерматов ҳамда Тошкент вилояти прокурори Шавкатжон Раҳимовлар иштирок этишди.

Бундан ташқари, комбинат таркибий бўлинмаларига бириктирилган Пискент туманидаги 79-сонли интернатида ҳамда Оҳангарон туманидаги “Мурувват” ва “Саховат” уйларига байрам тадбирлари ташкил этилиб, айём дастурхони ёзилади.

Сана муносабати билан 272 нафар ногиронлиги бор, нафақадаги комбинат пенсионерларига ҳам озиқ-овқат жамланмаларининг тарқатилиши уларнинг кўнглини кўтариши шубҳасиз.

ОКМК томонидан эзгу амалларни бажариш бардавомлик касб этади.

Феруза Базарова
ОКМК АЖ ходимлари касаба уюшмаси аппарати ижтимоий ҳимоя бўйича мутахассис