20.01.2023. Федерациянинг Наманган вилоят Кенгаши Меҳнат техник инспектори М.Қорабаев, меҳнат ҳуқуқ инспектори Б.Рахимбердиев ва меҳнатни мухофаза қилиш бўйича етакчи мутахассиси О.Джорабаевлар томонидан, бир қатор корхона ва ташкилотларда жамоатчилик назорати олиб борилди.
Жамоатчилик назоратида асосан ходимларга яратилаётган шароитлар яъни махсус кийим-бош, шахсий ҳимоя воситалари, овқатланиш ва маиший шароитлар яратилганлиги ҳамда хавфсизлик техникаси меъёрларига риоя қилиниши ҳолатига эътибор қаратилди.
Хусусан, 592 та сув иншоотлари, жумладан 543 та сув олиш, 49 та сув узатиш ва тарқатиш иншоотлари ҳамда 5836,2 км ичимлик суви тармоқларига хизмат кўрсатувчи “Наманган сув таъминоти” МЧЖда 2022-2023-йиллар учун куз-қиш мавсумида тизимни барқарор ишлаши учун вилоят штаби ҳамда фавқулодда ҳолатлар учун “Авария ҳолатларини бартараф этиш” штаби ташкил этилган. Жамиятда фаолият кўрсатувчи 1644 нафар ходимлардан 251 нафар аъзоларни ўз ичига олган 23 та аварияни бартараф этиш гуруҳлари ташкил этилган ва уларга 46 та махсус техника воситалари сафарбар этилган. Жамоатчилик назорати давомида Жамиятнинг бўлимларида ходимлар махсус кийим-бош, шахсий ҳимоя воситалари, овқатланиш ва дам олиш хоналари билан таъминланганлиги ҳамда хавфсизлик техникаси йўриқномаларидан вақтида ўтказилганлиги аниқланди. Аниқланган камчиликларни жойида бартараф этиш бўйича тегишли чоралари кўрилди.
“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Наманган ҳудудий филиалида ҳам вилоятда фавқулодда ҳолатларни тезкорлик билан бартараф этиш учун жамиятнинг туман (шаҳар) электр таъминоти корхоналарида жаъми 77 та тезкор-ишчи бригадалар ташкил этилиб, улар зарурий автотранспорт бошқа техник воситалар, керакли материаллар билан жиҳозланган.
Куз-қиш мавсумида аварияларни бартараф этиш мақсадида 20 дона ҳар хил қувватли трансформаторлар, 7,6 тонна сим, 120,0 км кабель, 100 дона муфта, 220 дона коммутация аппаратлари ҳамда жамиятнинг темир-бетон заводида 200 дона таянчлар захираси яратилган ва алмаштиришга тайёрлаб қўйилган. Ушбу захиралардан авария ва носозликлар пайтидан зудлик билан фойдаланилмоқда.
Вилоятда аномал совуқ об-ҳаво шароитида филиал тасарруфидаги мавжуд электр қурилмаларни бир меъёрда ишлашини таъминлаш ҳамда жалб этилган ходимларни моддий ва манъавий қўллаб-қувватлаш мақсадида КУҚ томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари иш жойларида иссиқ овқат тайёрлаш учун мунтазам етказиб берилмоқда.
Наманган шаҳар “Марказ” электр таъминоти, “Истиқбол” электр таъминоти ва “Давлатобод” электр таъминотида 257 та ходим учун етарли шароитлар яратилган бўлиб уларга ётоқхона, дам олиш хоналари, овқатланиш хонаси, душ ва хожатхоналар ташкил этилган. Ҳар бир ходима қишки иссиқ кийим, чарм поябзал, шахсий махсус ҳимоя воситалари (каска) билан таъминланган. Фавқулодда холатларни тезкорлик билан бартараф этиш учун Марказ электр таъминотида 26 та тезкор-ишчи бригадалари ташкил этилиб, улар 16 та махсус автотранспорт ва бошқа техник воситалар, керакли материаллар билан жиҳозланган.
2023 йил 19-20 январь кунлари Жиззах вилоятида вилоят Кенгаши меҳнат техник инспектори И.Жабборов, бошланғич касаба уюшмаси раиси Қ.Ҳасановлар томонидан “Ҳудудгаз Жиззах” газ таъминоти филиалида аномал об-ҳаво шароитида очиқ ҳавода ишловчи тезкор гуруҳларнинг иш олиб боришларида иш берувчи томонидан яратилган меҳнат шароитлари, уларга қиш мавсумида махсус кийим-кечак, пойабзал, қўлпқоплар таъминоти, навбатчи диспечерлик хизмати хоналаридаги дипечерлар учун яратилган шарт-шароитлар, суюқ газ тарқатувчи ходимлар ва ҳайдовчиларга яратилган шароитлар бўйича жамоатчилик назорати олиб борилди.
Жамоатчилик назорати Бахмал, Янгиобод, Зарбдор, Ш.Рашидов, Зафаробод туман газ таъминоти бўлимлари ва Жиззах шаҳар газ таъминоти бўлимларида амалга оширилди.
Жамоатчилик назорати натжаларига кўра, “Ҳудудгаз Жиззах” газ таъминоти филиали иш берувчиси томонидан тезкор гуруҳ чилангарлари, суюқ газ тарқатувчи ходим ва ҳайдовчиларга қиш мавсумида махсус кийим кечак, пойабзал, қўлқоплар ҳамда аномал совуқ кунларида очиқ ҳавода иш олиб борганларида иссиқ чой ичишлари учун термослар билан таъминланганлиги, шунингдек “Худудгаз Жиззах газ” таъминоти филиали ва туманлардаги навбатчи диспечерлик хизмати хонларида ходимлар ишлашлари учун шарт- шароилар яратиб берилганлиги маълум бўлди.
Жамоатчилик назорати натижалари юзасидан иш берувчилар, масъул шахсларга ходимлар учун муносиб меҳнат шароитларини яратиш, ишлаб чиқаришда жароҳатланишлар ва касб касалликларига чалинишни олдини олиш, ходимларнинг меҳнат муҳофазаси соҳасида билим кўникмаларини мустаҳкамлаб бориш, барча ходимлар томонидан хавфсизлик қоидаларига риоя қилган ҳолда ишларни бажарилиши борасида тавсиялар берилди. Мавжуд ҳолатдан келиб чиқиб камчиликлар жойида бартараф этилмоқда, ошқалари бўйича иш берувчилар кўрсатмалар киритилмоқда.
Ўрганишлар давом этади.
ЎзКУФнинг Наманган, Жиззах вилоят Кенгашлари Меҳнат техник инспекторлари
М.Қорабаев, И.Жабборов