26.01.2023. Хўжайли тумани тиббиёт бирлашмасининг неонатолог врачи В.Даниярова “2018 йил ноябр ойидан бери ишлаб келаётган тариф ставкасига 25 фоизлик қўшимча тўлов тўланиши ўрнига 15 фоиз тўланаётгани тўғрисида Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгашига оғзаки мурожаат қилган эди.
Мазкур мурожаат Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича меҳнат техник инспектори томонидан ўрганилиб, Хўжайли тумани тиббиёт бирлашмасига В.Даниярованинг тариф ставкасига 25 фоизлик қўшимча тўлов тўланиши зарурлиги тўғрисида ёзма кўрсатма киритилди.
Бунинг натижасида ходимга тўланмай келинаётган қўшимча тўлов қайта ҳисобланиб, 3 млн. 939 минг 665 сўм миқдоридаги устама пуллари ундириб берилди.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Матбуот хизмати