[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

30.01.2023. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Андижон вилояти кенгашида Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси шаҳар ва туман бўлинмалари кенгашлари раислари иштирокида янги Меҳнат кодекси юзасидан давра суҳбати ўтказилди.

Унда кенгашнинг вилоят бўйича меҳнат ҳуқуқ инспектори Ҳабибилло Усмонов шу йил 30 апрелда кучга кирадиган янги таҳрирдаги Меҳнат кодексига киритилган ўзгартиришлар ва уларнинг аҳамия ти ҳақида тушунча берди.

Шунингдек, вилоят кенгашининг Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича етакчи мутахассиси Дилшодбек Қаюмов мазкур ҳужжатнинг меъёр ва қоидалари ҳақида ҳамда меҳнат муҳофазасига оид қонун ҳужжатларини юритиш юзасидан батафсил тавсиялар берди.

– Янги Меҳнат кодексига ходимларнинг шахсий маълумотларини ҳимоя қилишга бағишланган нормалар киритилган, – дейди Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Андижон вилояти бўйича масъул ташкилотчиси Зафарбек Абдуллаев. – Шунингдек, энди касаба уюшмаси 10 кун муддат ичида иш берувчи тақдимномасига ёзма равишда жавоб бермаса, иш берувчи касаба уюшмаси розилигисиз ходим билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳуқуқига эга бўляпти. Масофадан туриб ишловчи ходимларнинг меҳнатини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишнинг ўзига хос хусусиятлари тўғрисида моддалар киритилган. Ходимнинг пенсия ёшига етганида иш берувчининг ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилиш асоси чиқариб ташланган. Холбуки, амалдаги кодексда эса ходим пенсия ёшига етса, иш берувчи у билан меҳнат шартномасини бекор қилишга ҳақли эди. Айрим тоифадаги ходимлар учун синов муддати 3 ойдан 6 ойга узайтирилмоқда.

Йиғилиш якунида мутахассислар иштирокчиларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб беришди.

Анваржон Ҳалимов