[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

03.02.2023. Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмасининг Кармана туман кенгашига аъзо бошланғич ташкилотлар фаоллари ва Навоий давлат педегогика институти педагог ишчи-ходимлари учун янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси юзасидан семинар ўтказилди.

Семинар давомида Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Навоий вилояти бўйича масъул ташкилотчиси Анора Бобомуродова, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Навоий вилоят кенгаши меҳнат ҳуқуқ инспектори, А.Раҳматов, меҳнат техник инспектори М.Камбарова ишти рокчиларга янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси, унга киритилган янги нормалар ва уларнинг аҳамияти тўғрисида тушунтиришлар бердилар.

Шунингдек, ходимларга соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларининг олдини олиш, меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши юзасидан жамоатчилик назоратини таъминлашда касаба уюшмалари фаолиятининг самарадорлигини ошириш ҳамда Янги таҳрирдаги Меҳнат кодексига киритилган меҳнат муҳофазасига оид янги нормалар тўғрисида батафсил маълумотлар тақдим этилди.

Семинар жараёнида иштирокчиларни қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан атрофлича жавоблар берилди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерация Матбуот хизмати