07.02.2023. Самарқанд вилояти, Қўшработ тумани, “Бойпўришли” МФЙ, 35-уйда яшовчи фуқаро, касб касаллиги бўйича II-гуруҳ ногирони Улашов Файзулло Ураловичнинг 2023 йил 26-январ куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерасиясига “Қушработ” тумани 76-умумтаълим мактабида узоқ йиллар ишлаганлиги, бунинг оқибатида касб касаллиги орттирганлиги, туман Халқ таълим бўлими томонидан касб касаллиги учун ҳар ойда тўланадиган нафақа пулини 2 ойдан бери берилмаётганлигидан нарозилиги, Қўшработ туман ХТБдан ҳар ойда тўланиши лозим бўлган тавон пулини ундириб бериш”да амалий ёрдам сўраб қилган мурожаати ваколат доирасида ўрганиб чиқилди.
Мурожаатни ўрганиш жараёнида аниқланишича, Ф.Улашовга Самарқанд вилояти 66-сонли Иштихон ТМЭК томонидан 2018 йилдан 2022 йил 17-декабрга қадар касб касаллиги бўйича III-гуруҳ ногиронлиги, меҳнатга лаёқацизлик даражаси 15 фоиз, 2022 йил 17-декабрдан касб касаллиги бўйича II-гуруҳ ногиронлиги, меҳнатга лаёқатсизлик даражаси 40 фоиз муддатсиз белгиланган.
Қўшработ туман Халқ таълими бўлими томонидан 2022 йилнинг декабр ойига қадар ойма-ой тавон пули ўз вақтида тўлаб келинган. 2022 йил декабр ойи ва 2023 йил январ ойи учун тўлов тўланмай қолган.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 1014-моддаси, Меҳнат кодекси 190-моддаси, Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги Қонуни 33-моддаси ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 11 февралдаги 60-сон қарори билан тасдиқланган “Ходимларга уларнинг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда жароҳатланиши, касб касалликларига чалиниши ёки саломатликнинг бошқа хил шикастланиши туфайли етказилган зарарни тўлаш тўғрисида”ги Қоиданинг VII-бўлими 55-банди талаблари асосида, Қўшработ туман Халқ таълими бўлими томонидан касб касаллиги бўйича II-гуруҳ ногирони Ф.Улашовга соғлигига етказилган зарар учун ойма-ой тавон пулини 2022 йил декабр ойи учун 2022 йил декабрнинг 17-кунига қадар 15 фоиз ҳисобида, 17-декабрдан бошлаб 40 фоиз ҳисобида, 2023 йил январ ойи учун 40 фоиз ҳисобида тўланиши ва бу тўловни муддатсиз амалга ошириш бўйича Қўшработ туман Халқ таълими бўлими мудири Х.С.Холиқуловга 2023 йил 30-январ куни СР-01/49-сонли расмий хат ва 2023 йил 30-январ куни 01-сонли бажарилиши шарт бўлган кўрсатма берилди.
Мазкур хат ва кўрсатма ижроси юзасидан Қўшработ туман Халқ таълими бўлими томонидан касб касаллиги бўйича II-гуруҳ ногирони Ф.Улашовга 1 970 800 (Бир миллион тўққиз юз етмиш минг саккиз юз) сўм соғлиқга етказилган зарар учун ойма-ой тавон пули тўлаб берилди.
Усмон Каримов
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Самарқанд вилоят кенгаши меҳнат техник инспектори