[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

27.02.2023. Жорий йилнинг 20-24 февраль кунлари Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Малака ошириш институтида Касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон, вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашлари, тармоқ касаба уюшмаларининг  Республика кенгашлари ҳамда Навоий кон металлургия комбинати ва Олмалиқ кон металлургия комбинати ходимлари касаба уюшмалари кенгашларининг Маданий-маърифий ва спорт ишлари бўлими мудирлари ҳамда ходимлари учун малака ошириш ўқуви ташкил этилди.

Тингловчиларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қонунчилик палатаси раисининг биринчи ўринбосари, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори, юридик фанлари доктори, Академик Акмал Саидовнинг  “Янги Ўзбекистон – Янги касаба уюшмалари”, Олий Мажлис Сенати аъзоси, Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Минхожиддин Ходжиматовнинг “Бугунги дунёнинг ғоявий-мафкуравий қиёфаси ва бу жараёнда миллий давлатчиликни мустаҳкамлашда миллий ғоянинг ўрни ҳамда республикамизда маънавий-маърифий йўналишда олиб борилаётган ислоҳотлар”, сиёсий фанлар номзоди, доцент,  Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори, Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси раиси Шерзод Қудратхўжанинг “Ўзбекистонда янги уйғониш – Учинчи Ренессанс”, “Жадидларнинг ғоявий асослари: ютуқ ва хатолари, уларнинг миллий маънавият ривожига қўшган ҳиссалари”, “Тараққиёт стратегияси” маркази Ташкилий кадрлар бўлими бошлиғи Авазбек Холбековнинг “Тараққиёт стратегияси – Янги Ўзбекистонни барпо этишнинг пойдевори” мавзусидаги маърузалари катта таассурот қолдирди.

Шунингдек, ўқув иштирокчиларига Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси аппаратининг Меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини химоя қилиш, Юридик, Молия, Маданий-маърифий ва спорт ишлари бўлимлари мудирлари, Матбуот хизмати раҳбари, “Касаба сайр” шъўба корхонаси ва  Ўзбекистон касаба уюшмалари тарихи музейи мутасаддилар тегишли йўналишларда олиб борилаётган ишларни янада кучайтириш, фаолиятни такомиллаштириш орқали самарадорликни ошириш борасида ўқув ва амалий машғулотларни ўтдилар.

Ушбу машғулотлар орқали жамиятимизда касаба уюшмаларининг ролини ошириш, меҳнат жамоаларида ходимларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш, бу борада тармоқ касаба уюшмалари Республика  ва худудий кенгашлар фаолиятини кучайтириш учун зарур бўлган тавсия ва кўникмалар берилди.

Касаба уюшма мутахасисларининг ўқув жараёнларида олган билимларини янада мустаҳкамлаш мақсадида Ўзбекистон касаба уюшмалари тарихи музейи, Касаба уюшмалари Федерациясининг Меҳнат ва ижтимоий муносабатлар академияси, Ўзбекистон касаба уюшмалари саройи, Ўзбек миллий академик драма театри, Алоқа музейи, “Тошкент сити мажмуаси”га саёҳатлари ташкил этилди.

Ўқув якунида тингловчилар тест синовларидан ўтказилиб, махсус Сертификатлар топширилди.

Эътибор Раҳмонова

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Маданий-маърифий ва спорт ишлари бўлими бош мутахассиси