28.02.2023. Қўнғирот тумани тиббиёт бирлашмасининг реанимация бўлими операция ҳамшираси Б.Қалиллаева касаба уюшмаларига мурожаат қилиб, иш жойида устама пули нотўғри тўланаётганлиги ва бу муаммони ҳал этишда амалий ёрдамга муҳтож эканлигини билдирди.
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ҳодимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича меҳнат ҳуқуқ инспектори томонидан унинг мурожаатини ўрганиш жараёнида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 276-сонли қарори, 2-иловаси, 24-бандига асосан узлуксиз иш стажи учун 30 % фоизлик устама нотўғри тўланаётганлиги аниқланди.
Мазкур холат бўйича Касаба уюшмаси меҳнат ҳуқуқ инспектори томонидан иш берувчига ёзма кўрсатма киритилди. Касаба уюшмаларининг мазкур ёзма кўрсатмасида келтирилган камчиликлар Қўнғирот тумани тиббиёт бирлашмаси томонидан ўз вақтида тезкорлик билан бартараф этилиши натижасида Б.Қалиллаевага 2022 йил январ ойидан 2023 йилнинг январь ойигача бўлган давр учун жами 2 миллион 7 минг 758 сўм устама пули ундириб берилди.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Матбуот хизмати