29.03.2023. Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Жиззах вилояти кенгаши томонидан Жиззах вилоят Перинатал марказида тасдиқланган иш режага асосан ўтказилган ўрганиш жараёнида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 сентябрдаги “Меҳнат бозорида меҳнат муносабатларини тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 743-сонли қарорининг 4-иловасига асосан айрим тоифадаги ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича разрядлар 2019 йил январдан оширилиши белгиланган бўлсада, Жиззах вилоят Перинатал маркази томонидан мазкур талаб бажарилмаганлиги аниқланди.
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Жиззах вилояти бўйича меҳнат ҳуқуқ инспектори томонидан аниқланган камчиликларни бартараф этилиши юзасидан иш берувчи номига берилган кўрсатмасига асосан 14 нафар ходимларга жами 25.474.982 (йигирма беш млн турт юз етмиш турт минг тўққиз юз саксон икки) сўм миқдоридаги пул маблағи тўлаб берилишига эришилди.