[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

05.04.2023. «Ҳудудгаз Сурхондарё» газ таъминоти филиалида 2020-2022 йиллар учун тузилган жамоа шартномасининг ўтган йилда бажарилиши бўйича янги жамоа шартномасини қабул қилиш юзасидан йиғилиш ўтказилди. Унда филиал директори М.Мансуров ҳамда касаба уюшма етакчиси А.Қобиловнинг ҳисоботлари тингланди.

Таъкидланганидек, айни пайтда корхонада 1101 нафар ишчи-ходим меҳнат қилади. Уларга жамоа шартномасида белгиланган имтиёз ва кафолатлардан келиб чиққан ҳолда ўтган йили 65 миллиард 600 миллион сўмдан зиёд маблағ тўлаб берилди.

Маъмурият ва бошланғич касаба уюшма қўмитаси ташаббуси билан спорт тадбирлари ўтказиш, тарихий шаҳарлар ва маҳаллийтдиққатга сазовор жойларга саёҳатлар уюштириш, ходимларга моддий ёрдам кўрсатиш, соғломлаштириш, маданий ҳордиқ чиқаришларини ташкил этиш, фарзандлари учун оромгоҳларга йўлланмалар бериш каби қатор хайрли мақсадлар учун маблағлар ажратилди.

Бу каби жиҳатлар алоҳида эътироф этилган йиғилишда жамоа шартномасининг 2022 йилда бажарилиши бўйича амалга оширилган ишлар қониқарли деб топилди. 20232025 йилларга мўлжаллаб тузилган янги жамоа шартномаси эса якдиллик билан қабул қилинди.

Мухтор Анорбоев

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Сурхондарё вилояти кенгаши бўлим мудири