19.04.2023. Қорақалпоғистон Республикаси Фавқулотда вазиятлар бошқармасида иш берувчи ва касаба уюшма қўмитаси ўртасида 2022-2024 йиллар учун тузилган Жамоа шартномасининг 2022 йилдаги ижроси буйича ҳисобот конференцияси бўлиб ўтди.
Унда бошқарма раҳбарияти, ходимлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.
Конференцияни Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмасининг Қорақалпоғистон кенгаши раиси Р.Мадреймов олиб борди.
Конференцияда Қорақалпоғистон Республикаси Фавқулотда вазиятлар бошқармаси маъмурияти ва касаба уюшма кўмитаси ўртасида имзоланган Жамоа шартномасининг 2022 йилда бажарилиши буйича бошқарма бошланғич касаба уюшма ташкилоти раиси И.Қосыбаев ва иш берувчи вакили йиғилганларга ҳисобот бердилар.
Шундан сўнг бошланғич касаба уюшмаси текширув комиссияси аъзоси М.Сейтмуратова иштирокчиларни комиссия томонидан бажарилган ишлар бўйича баёнот билан таништирди.
Йиғилиш иштирокчилари ҳисоботлар юзасидан ўз фикр ва мулоҳазалари ҳамда таклифларини билдирдилар. Қорақалпоғистон Республикаси Фавқулотда вазиятлар бошқармаси маъмурияти ва касаба уюшма кўмитаси ўртасида имзоланган Жамоа шартномасининг 2022 йилда бажарилиши қониқарли деб баҳоланди.
Конференция давомида пенсия ёшидаги бир қатор ходимлар ва тармоқ тизимида фидокорона хизмат қилиб келаётган мутахассисларга Қорақалпоғистон Республикаси Фавқулотда вазиятлар бошқармаси бошланғич касаба уюшма қўмитасининг Миннатдорчиликлари ва эсдалик совғалари топширилди.
Йиғилиш якунида иштирокчилар эътиборига санъат намоёндалари ижросидаги концерт дастури ҳавола этилди.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Матбуот хизмати