25.04.2023. Транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши томонидан жойларда янги Меҳнат кодексининг мазмун ва моҳиятига бағишланган тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.
Ана шундай тадбирлардан бири Хоразм вилоятида бўлиб ўтди. Тармоқ ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши бош юрисконсульти Лола Нишонова ҳудуддаги бошланғич касаба уюшмалари фаолларига Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига киритилган қўшимча ва ўзгартиришлар, шунингдек, меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилишга оид муносабатлар бўйича кўргазмали тақдимот уюштирди.
– Қурилиш ва йўлсозликда меҳнат муносабатларини қонуний йўлга қўйишнинг аҳамияти катта, – дейди тармоқ ходимлари касаба уюшмаси вилоят кенгаши раиси Камолиддин Рўзметов. – Янги Меҳнат кодексида татбиқ этилаётган меъёрлар меҳнат муҳофазасини тўғри ташкил этиш, энг муҳими, ходимлар манфаатдорлигини оширишга хизмат қилади.
Тадбир фикрмулоҳаза ва саволжавобларга бой тарзда ўтди.
Муҳаббат Тўрабоева