[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

28.04.2023. 28 апрель – Бутун жаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни. Сана муносабати билан “Иссиқлик электр станциялар” АЖ Бирлашган касаба уюшма қўмитаси Ўзбекистон энергетика нефть-газ ва геология Республика кенгаши билан ҳамкорликда семинар ташкил этди.

Семинар видеоконференц алоқа шаклида ташкил этилди. Унда “Иссиқлик электр станциялари” АЖ тизим корхоналари ва филиалларида меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлик техникасига масъул бўлган 250 дан ортиқ ходимлар иштирок этди.

Мулоқот давомида меҳнат муҳофазаси бўйича амалдаги талаблар, хусусан, ишлаб чиқариш жараёни хавфсизлигини таъминлаш, иш жойларида юзага келиши мумкин бўлган бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида хавфсиз иш жойларини яратиш, шикастланишлар сонини камайтириш, касб касалликларининг олдини олиш каби масалалар бўйича атрофлича маълумот берилди. Шунингдек, мазкур йўналишда қабул қилинган халқаро конвенциялар ва миллий қонунчиликка оид нормалар хусусида сўз юритилди.
Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олдилар.