01.05.2023. Жорий йилнинг 28 апрел куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Жиззах вилоят Кенгаши мажлислар залида 28-апрел “Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни”га бағишланган “Соғлом ва хавфсиз меҳнат муҳитининг хуқуқий асослари” мавзусида тадбир ўтказилди. Тадбирда Жиззах вилоят Прокуратураси, Жиззах вилоят Адлия бошқармаси, Жиззах вилоят Камбағалликни қисқартириш ва Бандлик бош бошқармаси, Жиззах вилоят Савдо саноат палатаси масъул ходимлари, йирик корхона ва ташкилот иш берувчилари, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассислар ҳамда ижтимоий ҳамкор ташкилотлар вакиллари иштирок этди.
Тадбирни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Жиззах вилоят Кенгаши раиси ўринбосари Ихтиёров Аъзам Рашидович кириш сўзи билан очиб берди.
Сўз Жиззах вилоят Камбағалликни қисқартириш ва Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси бошлиғи ўринбосари – Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича Бош Давлат техник инспектори Жанаев Ахмад Топулатовичга берилди. У ўз маърузасида “Ишлаб чиқариш билан боғлиқ ҳолда содир бўлган бахтсиз ҳодисалар, жароҳатланишлар ва касб касалликлари таҳлили” хақида давра сухбати иштирокчиларига тушунча ва маълумотлар бериб ўтди.
Тадбир давомида Ғаллаорол Магистрал газ қувурлари бошқармаси Касаба уюшма қўмитаси раиси Айсулув Боймуратова сўзга чиқиб “Ғаллаорол Магистрал газ қувурлари бошқармасида Меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини ташкил этишда иш берувчи ва касаба уюшма қўмитасининг фаолияти” хақида тадбир иштирокчиларига маълумот бериб ўтди.
Шундан сўнг Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Жиззах вилоят Кенгаши Меҳнат техник инспектори Жабборов Икром Холматович “Соғлом ва хавфсиз меҳнат муҳитининг хуқуқий асослари” мавзусидаги маъруза билан чиқиш қилди. У ўз маърузасида Меҳнатни муҳофаза қилишнинг ҳуқуқий асосалари хақида тадбир иштирокчиларига атрофлича тушунтиришлар берди.
Тадбир доирасида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерация Кенгашининг 2017 йил 20 ноябрдаги №8-108 сонли “Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги бўйича жамоатчилик назоратини ташкил этиш юзасидан Республика кўрик-танловининг 1-вилоят босқичи ғолибларини танлов комиссияси якуний хулосаларига кўра номинациялар бўйича Жиззах вилоят Кенгашининг 1-2-3 даражали ДИПЛОМИ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
28-апрел “Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни”га бағишлаб вилоятдаги ҳамкор ташкилотлар билан вилоятнинг 12 та туман ва 1 та шаҳрида “Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни”га бағишланган тадбирлар ўтказилди.
А.Бурханов
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Жиззах вилоят Кенгаши Меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати етакчи мутахассиси