[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

04.05.2023. Хоразм вилоятининг Боғот тумани, Боғзор маҳалласи, Фаоллар кўчаси, 64-уйда яшовчи фуқаро И.Абдикаримовнинг юқорида номи келтирилган мазмундаги мурожаати Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Хоразм вилояти кенгаши томонидан зудлик билан атрофлича ўрганиб чиқилди.

Ўрганиш жараёнида фуқаро И.Абдикаримовнинг Тошкентда эканлиги сабабли, вилоят кенгаши масъул ходими у билан жорий йилнинг 4 май куни телефон орқали боғланиб, суҳбатлашди.

Суҳбат давомида И.Абдикаримов “Labor migration” дастурий таъминотдан 2260730-сонли ID-рақам билан рўйхатдан ўтгани, маҳалладаги хоким ёрдамчиси томонидан 58-сонли тавсиянома берилганлиги аниқланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 1 мартдаги ПҚ-149-сонли “Хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ва уларнинг оила аъзоларини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида фуқаро И.Абдикаримовнинг турмуш ўртоғи Раҳимова Холида Ўтагановнанинг АТ “Халқ банки”нинг Боғот филиалида очилган шахсий пластик карточкасига 660 минг сўм бир марталик моддий ёрдам пули ўтказиб берилди.

И.Абдикаримов ўз мурожаатининг касаба уюшмалари томонидан ижобий ҳал этилганлигини ва эътирози йўқлигини билдирди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Матбуот хизмати