[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

19.05.2023. Қамаши тумани тез тиббий ёрдам бўлимининг Қизилтепа шохобчаси навбатчи фельдшери Ўрол Абдураҳмонов иш вақтида йўл транспорт ҳодисасига учраб, тан жароҳати олди. Унга нисбатан Н-1 шаклдаги далолатнома расмийлаштирилди. Ғузор туманлараро тиббий меҳнат эксперт комиссияси (ТМЭК) хулосасига асосан, унга 60 фоизлик касбий меҳнат қобилияти йўқотилганлик даражаси билан 2-гуруҳ ногиронлиги белгиланди. Аммо белгиланган муддатда суғурта компанияси томонидан ходимга бир марталик ва иш берувчи тарафидан ойма-ой тўлаб берилиши керак бўлган зарар тўловлари тўлаб берилмади.

Шу сабаб Ўрол Абдураҳмонов Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қашқадарё вилояти кенгашига арз қилди. Мурожаат кенгашнинг меҳнат муҳофазаси бўйича етакчи мутахассиси Ойбек Ҳазратқулов ҳамда Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг вилоятдаги меҳнат техник инспектори Жавоҳир Болтаев томонидан ўрганиб чиқилиб, Қамаши тумани тиббиёт бирлашмаси раҳбариятига ёзма кўрсатма хат киритилди.

Мазкур хатга асосан ходимга суғурта компаниясидан бир марталик 13 миллион сўм, Қамаши тумани тиббиёт бирлашмаси томонидан 2023 йилнинг январь-апрель ойлари учун 8 миллионга яқин, жами ҳисобланганда салкам 21 миллион сўм миқдоридаги зарар тўлови ундириб берилди.

Акмал Абдиев