21.05.2023. Маълумки, Янги Ўзбекистоннинг янги Конституцияси ва Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси амалга кирди.
Жорий йилнинг 19 май куни Ўзбекистон энергетика, нефт-газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши томонидан тармоқ тизимидаги корхона ва ташкилотларда меҳнат қилаётган ходимлар учун ўқув-семинар ташкил этилди.
Бош қомусимиз ҳамда Меҳнат кодексидаги янгиланишлар ва ўзгаришлар тўғрисида корхона-ташкилотларда меҳнат қилаётган ходимларнинг хабардорлигини ошириш мақсадида ташкил этилган мазкур тадбирда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида жойлашган 100 дан ортиқ тармоқ корхона ва ташкилотлари вакиллари иштирок этдилар.
Ўқув семинар иштирокчиларини қизиқтирган саволларга мутахассислар тмонидан батафсил жавоблар берилди.
Энергетика, нефт-газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши томонидан бу каби тадбирларни барча ҳудудларда ўтказиш режалаштирилган.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Матбуот хизмати