[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

22.05.2023. Жорий йилнинг 18 май куни Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси республика кенгаши Ижроия қўмитасининг 9-йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишни Республика кенгаши раиси Халилова Мавжуда Хамдамовна олиб борди.

Йиғилишда Ижроия қўмита аъзолари ва Республика кенгаши аппарати ходимлари иштирок этишди.

Йиғилишда давлат дастури ва тармоқ келишувлари ижроси, бюджет, «Фарғонаазот», «Навоийзот» АЖ касаба уюшма қўмиталари фаолиятини устав талаблари асосида олиб борилиши, меҳнат муҳофазаси соҳасида олиб борилган ишлар, меҳнат қонунчилиги талабларига риоя этилиши, ёшлар билан ишлаш комиссияси фаолияти тўғрисида ахборотлар тингланди.

Шунингдек, болалар соғломлаштириш оромгоҳларининг ёзги мавсумга тайёрлаш ишларининг бориши масалалари муҳокама қилинди.