[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

24.05.2023. Ўзбекистон кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши халқаро турдош касаба уюшмалари билан хамкорликни кенгайтириш борасида сезиларли ишларни амалга ошириб келмоқда.

Куни-кеча Ўзбекистон кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Мавжуда Халилова ҳамда Туркия нефть, кимё ва резина cаноати ходимлари касаба уюшмаси “Петроль-иш” бош котиби Салих Акдуман ва бошқарма бош котиби Ниязи Реджепкетудалар икки турдош тармоқ касаба уюшмалари ўртасида Дўстлик ва ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш юзасидан Битимни имзоладилар.

Ҳар икки томон вакиллари имзоланган Битим нафақат икки қардош давлатларнинг турдош касаба уюшмалари, балки давлатлар ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорлик алоқаларининг ривожланишига катта ҳисса қўшади, деб умид билдирдилар.