[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

29.05.2023. Сўх туманида яшовчи Фозилжон Мирзоевнинг меҳнатга оид ҳуқуқлари бузилгани ва ишга тиклаш бўйича қилган мурожаати Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Фарғона вилояти кенгаши ҳуқуқшунослари томонидан ўрганиб чиқилди.

Маълум бўлишича, Ф.Мирзоев шу пайтгача Сўх туманидаги 2-мактабда директор лавозимида ишлаб келган. Бироқ иш берувчининг буйруғи билан у билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.

Ўрганишлар давомида меҳнат шартномасини бекор қилишда амалдаги меҳнат қонунчилиги талаблари бузилгани аниқланди. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Фарғона вилояти кенгаши мурожаатчи Ф.Мирзоевни ишга тиклаш ёки ўз мутахассислиги ва малакасига мос келадиган иш билан таъминлаш бўйича Мактабгача ва мактаб таълими вазирли-
гига тақдимнома киритгач, у Сўх туманидаги 2-мактаб директори лавозимига ишга тикланди.

Авазхон Тўрахўжаев

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилояти кенгаши бош юрисконсульти