30.05.2023. Ҳар йили май ойининг сўнгги якшанба куни кимё саноати ходимлари ўзларининг касб байрамлари – “Кимёгарлар куни”ни нишонлаши анъанага айланган.
26 май куни “Кимёгарлар” маданият саройида “Максам-Чирчиқ” АЖ ишчи-ходимлари учун байрам тадбири ўтказилди. Кимёгарларни “Ўзкимёсаноат” АЖ бошқарув раиси в.б. Т.Мухамеджанов, Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари Ш.Махмудов, Чирчиқ шаҳар ҳокими Д.Ҳидоятов ҳамда “Максам-Чирчиқ” АЖ бошқарув раиси Х.Сайдахмедов тантанали равишда табриклашди, меҳнат жамоасининг ўрнак кўрсатган ходимларини тақдирлашди.
Тадбир давомида корхона ишчи-ходимлари Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Улуғбек Раҳматуллаев, Зиёда, сўз устаси Валижон Шамшиев ҳамда эстрада юлдузлари Имрон ва Комолхўжа Иқболов каби санъаткорларнинг ижодий намуналаридан баҳраманд бўлишди.
![[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]](https://kasaba.uz/wp-content/uploads/2024/04/cropped-ohirgi-logo_kasaba_v13-removebg-preview.png)



Ўзбекча
Русский