09.06.2023. Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ҳодимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича меҳнат ҳуқуқ инспектори томонидан Республика болалар юқумли касалликлар шифохонасида ишловчи тиббиёт ҳодимларининг 2020-2021-йиллар давомида йиллик меҳнат таътилига чиқган вақтида уларга қандай тартибда ўртача ойлик иш хақиси тўланган аҳволи жамоатчилик назорати ўтказилди.
Ўтказилган ўрганиш давомида Республика болалар юқумли касалликлар шифохонаси томонидан ҳодимларга 2020-2021-йиллар учун меҳнат таътили берилган вақтда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан 2018 йил 17 март санасида 2985-рақам билан рўйҳатдан ўтган “Йиллик меҳнат таътили вақтида сақланиб қолинадиган ўртача иш ҳақи миқдорини аниқлаш тартиби тўғрисидаги йўриқнома” талабларига амал қилмасдан меҳнат таътили пуллари кам тўланганлиги аниқланди.
Аниқланган камчиликларни бартараф қилиш ва ҳодимларнинг иш-хақларини ундириб бериш мақсадида Иш берувчига ёзма кўрсатма берилди ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлигига ушбу масалада амалий ёрдам беришларини сўраб хат киритилди.
Олиб борилган ишлар натижасида Республика болалар юқумли касалликлар шифохонаси томонидан 2023 йил июнь ойида 101 нафар ҳодимларга жами 406.931.791 сўм иш-хақилари ундириб берилишига эришилди.