[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

14.06.2023. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Фарғона вилоят кенгаши томонидан “Қўқон” болалар оромгоҳида  “Бутунжаҳон болалар меҳнатига қарши кураш куни”га бағишланган, “Болаларни болалар меҳнатидан, ҳозир ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ ҳимоя қилинг!” шиори остида тадбир ташкил этилди.

Тадбир доирасида оромгоҳда ҳордиқ чиқараётган ўғил-қизлар ўртасида расм чизиш, стол тенниси, шашка бўйича спорт мусобақалари ўтказилди.

Ҳозирда оромгоҳда 300 нафар ўғил-қиз мароқли ҳордиқ чиқармоқда. Уларнинг мазмунли дам олишлари учун оромгоҳда барча шароитлар яратилган. Бу ерда болажонлар учун футбол, сузиш, шахмат, шашка, стол тенниси, моҳир қўллар, рус ва инглиз тили тўгараклари ташкил этилган.

Сана муносабати билан ташкил этилган тадбир болажонларнинг билимларини бойитишга хизмат қилиши билан аҳамиятли бўлди.

— Спорт жон-у дилим. Айниқса, сузиш ва стол тенниси билан мунтазам шуғулланиб келаман. Бугун оромгоҳда ўтказилган стол тенниси мусобақасида  1-ўринни эгаллаб, ғолиб бўлдим, — дейди Салоҳиддин Абдумуталов.

Мусобақада иштирок этиб, 1-, 2- ва 3-ўринни эгаллаган ғолибларга  Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Фарғона вилоят кенгаши томонидан китоблар тўплами ва эсдалик совғалари топширилди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилояти Кенгаши