[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

21.07.2023. Наъмунали бошланғич мақомининг ўз меъзонлари бор. Салкам ўн йилдирки касаба уюшмаларининг ўттиздан ортиқ талабларини амалиётга жорий эта олган бошланғичлар фаолиятига ана шу услубда баҳо берилади. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Самарқанд вилоят кенгашида 3,5 мингдан зиёд қуйи ташкилотлар галдаги синовдан ўтишди.

“Энг наъмунали бошланғич” ташкилот кўрик-танлови маҳорат синови эмас, бунда ижтимоий иқтисодий манфаатлар ҳимоясидан тортиб муносиб  меҳнат шароитигача жойида ўрганилади.

Самарқанд шаҳрида “Энг намунали бошланғич ташкилот” кўрик-танловининг вилоят босқичи ғолибларини тақдирлаш тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Самарқанд вилоят кенгаши раиси Сухроб Рафиков иштирок этиб, танловда муносиб қатнашган ходимларга республика босқичларида ҳам муносиб иштирок этишлари бўйича тавсиялар бериб ўтди.

Танловнинг вилоят босқичида юз нафаргача ва ундан ортиқ аъзоларга эга ташкилотлар ўртасидадаги баҳсда тармоқлар кесимида 16 та қуйи бўғин “Энг наъмунали бошланғич ташкилот” кўрик танловининг бош совринига эга бўлишди. 13 та бошланғичга 2 чи, 9 ташкилот эса учунчи ўрин соҳиблари сифатида эътироф этилди. “Самавто” автомобил заводи касаба уюшмаси иш тажрибаси, ходимлар ва уларнинг оила аъзолари шароит яратиш борасидаги ташаббуслари тақдимоти ташкил этилди.

Тадбир поёнида вилоят кенгаши ижроия қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди. Унда давлат дастури ижроси, маъданий – маърифий ва спорт ишлари даражасини кўтаришга қаратилган қатор мавзулар муҳокама этилди.

Райхон Абдуллаева

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Самарқанд вилоят кенгаши бўлим мудири.