[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

11.09.2023. Тошкент вилояти Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармасида ходимларнинг меҳнат таътили пуллари кам ҳисоблангани аниқланди.

Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Тошкент вилояти бўйича меҳнат техник инспекторлари томонидан ўтказилган ўрганиш жараёнида аниқланган камчиликни бартараф этиш бўйича, иш берувчига кўрсатма хати киритилди. Унга асосан, 24 нафар ходимга берилган меҳнат таътиллари қайтадан ҳисоб-китоб қилиниб, ўрнатилган меъёрларга мос равишда уларга фойдаланилмаган таътиллари учун жами 41 762 487 сўм миқдоридаги пул маблағлари тўлаб берилди.

Жўрабек Исломбеков

Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Тошкент вилояти бўйича меҳнат техник инспектори