16.09.2023. Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан барпо этилган замонавий “Сангардак” санаторийси фойдаланишга топшириш маросими айни пайтда бўлиб ўтмоқда.
Бугунги кунда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимида 30 дан ортиқ санаторий фаолият кўрсатмоқда. Эндиликда ана шундай масканлар сони яна биттага кўпайди. Яъни, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил 17-18 октябрь кунлари Сурхондарё вилоятига ташрифи давомида илгари сурилган эзгу ташаббуслари билан Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан жаҳон стандартлари талаблари даражасида барпо этилган замонавий “Сангардак” санаторийси бугун фойдаланишга топширилади.