[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

22.09.2023. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Навоий вилоят Кенгашининг 2023 йил I ярим йиллигига мўлжалланган иш-режаси ижросини таъминлаш мақсадида Кенгашнинг меҳнат техник инспектори томонидан Ўзбекистон Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси  тизимидаги ташкилотлар ва тижорат банклариларда фаолият юритаётган ходимларга муносиб меҳнат шароитларининг яратилиши ҳамда меҳнат муносабатларига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя этиш соҳасидаги ишлар жамоатчилик назорати ўтказилди.

Ўрганишлар давомида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 сентябрдаги 743-сонли “Меҳнат бозорида меҳнат муносабатларини тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори билан туман коэффициентлари, шунингдек, йиллик қўшимча таътилнинг энг кам муддати қўлланиладиган табиий-иқлим шароитлари оғир ва ноқулай бўлган жойларда меҳнат қилаётган ишчи-ходимларнинг йиллик меҳнат таътилига Навоий шаҳри учун 2 кун қўшимча таътил берилиши белгилаб қўйилган бўлсада, ўтган давр мобайнида таътилга чиққан филиал ишчи-ходимларининг меҳнат таътилларига 2 кун қўшиб берилмасдан ходимларнинг иқтисодий манфаатлари поймол бўлганлиги аниқланди.

Ўзбекистон Республикасининг “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги қонунини 34, 35, 37 ва 46-моддаларига мувофиқ, меҳнат техник инспектори томонидан “Ипак йўли банк” АТИБ Навоий филиали бошқарувчисига бажарилиши мажбурий бўлган ёзма кўрсатма киритилди.

Олиб борилган саъий ҳаракатлар натижасида филиал томонидан ишчи ходимларга 54 130 828 сўм тўланмай қолган таътил пуллари ундириб берилишига эришилди.

М.Камбарова

ЎзКУФнинг Навоий вилоят кенгаши меҳнат техник инспектори