[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

03.10.2023. 2023 йилнинг 25-29 сентябрь кунлари Халқаро Меҳнат Ташкилотининг (ХМТ) “Жануб-Жануб ҳамкорлиги доирасида билим алмашиш ва ўзаро таълим орқали Ўзбекистон ва Тожикистонда меҳнат инспекцияси тизимини такомиллаштириш” лойиҳаси доирасида Бухарест шаҳрида (Руминия) ўқув дастури амалга оширилди.

Ундан кўзланган мақсад – Ўзбекистон ва Тожикистон меҳнат инспекциялари тизими самарадорлигини ҳамда инспекторлар салоҳиятини ошириш, бунда Руминия тажрибасидаги ижобий амалиётни ўрганиш ва уни амалга татбиқ этиш бўйича Халқаро меҳнат ташкилоти экспертлари билан ҳамкорликда тавсиялар ишлаб чиқишдир.

Ўқув дастурида Ўзбекистон касаба уюшамалари Федерацияси ҳамда Тожикистондан мустақил касаба уюшмалари Федерацияси ва уларнинг уч томонлама ҳамкорлари, шу жумладан, иш берувчилар вакиллари иштирок этдилар.

Дастур доирасида ХМТнинг Халқаро ўқув маркази ва Руминия Меҳнат вазирлиги томонидан тақдимотлар ташкиллаштирилди. Шунингдек, Ўзбекистонда меҳнат соҳасида давлат назорати самарадорлигини ошириш йўналишида эришилган ютуқлар тўғрисида халқаро ҳамжамиятни хабардор қилиш ҳамда мазкур йўналишда хорижий ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Бундан ташқари дастур иштирокчилари Бухарест шаҳар меҳнат инспекцияси ходимлари ва уч томонлама ҳамкорлар бн биргаликда қурилиш соҳасида меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги коидаларига амал килиниши, бу борада Кэлэрашь туманидаги чорвачилик комплекси ва гўшт махсулотлари ишлаб чикариш комбинатида тўланган илғор тажрибалар билан танишдилар.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Матбуот хизмати