[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

13.10.2023. Андижон шаҳридаги «Спектр» хусусий корхонаси ишчиси Мўмин Муҳиддинов пресслаш дастгоҳида ишлар эди. Аммо иш вақтида жароҳат олгани оқибатида касбий меҳнат қобилиятини йўқотди. Махсус комиссия томонидан мазкур ҳолат ўрганилиб, унга ойма-ой тўлаш шарти билан зарар тўлови белгиланди.

Бироқ корхона маъмурияти молиявий аҳволи яхши эмаслигини рўкач қилиб, 2021 йил июль ойидан 2023 йил май ойигача бўлган муддатдаги зарар тўловларини бермади.

Металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари Андижон вилояти кенгаши М.Муҳиддиновнинг манфаатини кўзлаб, корхонага нисбатан касбий меҳнат қобилиятини йўқотгани учун ойма-ой тўланадиган мажбурий зарар тўловни ундириш ҳақида даъво аризаси билан Андижон туманлараро судига мурожаат қилди.

Пировардида адолат устуворлигига эришилиб, суд қонун ҳужжатлари ва иш ҳолати юзасидан даъвогар фойдасига 13 миллион 844 минг 726 сўм зарарни ундириш бўйича қарор чиқарди.

Ҳа, қонунчиликда барча корхоналарда хавфсизлик ва гигиена талабларига жавоб берадиган меҳнат шароитлари яратиш иш берувчи мажбуриятига кириши белгилаб қўйилган. Унга оғишмай амал қилиш керак!

Анваржон Ҳалимов