[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

26.10.2023. «Ҳар бир кун – бу имконият, ҳар бир кун – бу келажак учун пойдевор» шиори остидаги «Йилнинг энг яхши ўзбек тили фан ўқитувчиси» танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ўтказилди.

Унда туман (шаҳар)лардаги умумий ўрта таълим мактабларида фаолият юритаётган она тили ва адабиёти, шунингдек, ўзбек тили (давлат тили) фанлари ўқитувчилари иштирок этди. Танлов якунига кўра, она тили ва адабиёти фани йўналиши бўйича 1-ўринни Нукус шаҳридаги 38-мактаб ўқитувчиси Дилбар Холмуродова, 2-ўринни Тўрткўл туманидаги 2-мактаб ўқитувчиси Муборак Шарипбоева, 3-ўринни Хўжайлидаги 3-мактаб ўқитувчиси Мадина Собурова эгаллаган бўлса, ўзбек тили (давлат тили) фани йўналиши бўйича 1-ўрин Қонликўл туманидаги 2-мактаб ўқитувчиси Нигора Алламбергенова, 2-ўрин ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тасарруфидаги Кегейли ихтисослаштирилган мактаб ўқитувчиси Гулмира Исмаилова, 3-ўрин эса Чимбойдаги 36-мактаб ўқитувчиси Улбосин Хожамуратовага насиб этди.

Танлов иштирокчилари Қорақалпоғистон Республикаси Мактаб ва мактабгача таълим вазирлиги ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Қорақалпоғистон кенгаши томонидан фахрий ёрлиқ ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

Рустам Абдураҳманов

Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Қорақалпоғистон бўйича масъул ташкилотчиси