[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

30.10.2023. Ангрен Иссиқлик электр станцияси касаба уюшма қўмитаси томонидан корхонанинг 50 нафар ишчи-ходими учун Самарқанд шаҳрига саёҳат ташкил этилди.

Ходимлар тарихий обидаларнинг гўзаллиги ва ўзига хослигини фахр ва зўр ҳаяжон билан кўздан кечиришди.

– Йил бошидан буён «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!» шиори остида кўпгина ходимларимиз Хоразм вилоятининг Хива шаҳри, Тошкент шаҳри, Самарқанд каби тарихий шаҳарларга, шунингдек, театр ва концерт томошаларига юборилди, – дейди «Ангрен ИЭС» касаба уюшма қўмитаси раиси Яйра Агзамова. – Корхонамиз касаба уюшмаси ташаббуси билан ҳар бир байрам ва тарихий саналар уюшқоқлик билан ўтказилади. Хусусан, байрам дастурхонлари ташкил қилиниб, ижтимоий ҳимояга муҳтож ходимлар, кексалар ва соҳада узоқ йиллар фаолият юритган ходимларга эҳтиром кўрсатилади.

Ўтган даврда 7 нафар ходим ижтимоий суғурта ҳисобидан, 9 нафар ходим аъзолик бадаллари ҳисобидан юртимизнинг «Чортоқ», «Турон», «Зомин», «Чимён», «Оқтош» ва бошқа сиҳатгоҳларда саломатликларини тикладилар. «Коинот», «Угам» оромгоҳларида жами 39 нафар ходимнинг фарзандлари соғломлаштирилди.

Шаҳноза Маҳмудова

«Ангрен ИЭС» касаба уюшма қўмитаси ходимаси