[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

06.11.2023. “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятининг мажлислар залида 11 ноябрь – “Ўзбекистон касаба уюшмалари куни” муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.

Унда “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти бошқарув раиси З.Нарзуллаев, Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Қ.Сабиров, Бошқарув раиси ўринбосари Ж.Юсупов, Персонални бошқариш ва кадрларни тайёрлаш бошқармаси раҳбари Д.Сабиров ҳамда тизимдаги касаба уюшмаларининг жонкуяр аъзолари, шу соҳа мутахассислари ва ишчи-ходимлари иштирок этишди.

Тадбирда дастлаб Қ.Сабиров барчани байрам билан табриклаб, ҳар қандай ҳолатда ва ҳар қандай вазифани бажаришда темирйўлчилар касаба уюшмалари иш берувчи билан доимо елкама елка туриб тизимнинг равнақи йўлида беминнат меҳнат қилишга тайёр эканлигини айтиб ўтди.

Шундан сўнг, “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти бошқарув раиси З.Нарзуллаев сўзга чиқиб, жамият бошқаруви раиси барча касаба уюшма ходимларини тизимдаги барча ишчи-ходимларига қулай меҳнат шароитларини яратиш ва меҳнатга ҳақ тўлаш, бандлик ҳамда ижтимоий кафолатларни берилиши юзасидан жамоатчилик назоратини олиб бориш билан бирга, уларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиб, моддий, маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлатлашда ижтимоий шерикчилик асосида фаолликка чақирди.

Байрам тадбирида йилнинг энг яхшилари, энг фаоллари ва энг илғорларини тақдирлаш маросими ҳам бўлиб ўтди.