[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

28.11.2023. Ўзбекистон касаба уюшмалари куни муносабати билан Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши ва “Ўзкимёсаноат” АЖ ҳамкорлигида “Йилнинг энг фаол ёш кимёгари” кўрик-танловининг республика-тармоқ босқичи ва тақдирлаш маросими “Аммофос-Максам” акциядорлик жамиятининг фаоллар залида  ўтказилди.

“Йилнинг энг фаол ёш кимёгари” кўрик-танлови тармоқ тизимидаги корхоналарда фаолият юритаёган ёшларнинг етук мутахассис бўлиб камол топишларига бўлган интилишларини қўллаб-қувватлаш, ўзлари танлаган касбга нисбатан ҳурмат ва фахр туйғусини шакллантириш, иқтидорли ёш мутахассисларнинг касбий билим даражасини аниқлаш, ёш мутахассислар орасида соғлом рақобат муҳитини вужудга келтириш ва ёш мутахассисларнинг инновацион лойиҳаларини ҳаётга татбиқ этишга кўмаклашиш мақсадида ҳар икки йилда ўтказиб келинмоқда.

Танловнинг биринчи босқичида тармоқ тизимидаги корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият олиб бораётган ёш мутахассислар иштирок этдилар ва улар орасидан ғолиб деб топилган энг фаол ёш мутахассислар республика-тармоқ босқичида иштирок этдилар.

Танловда ёш мутахассисларнинг ишлаб чиқаришга жорий этилган янги лойиҳалари, уларнинг ишлаб чиқариш ҳажми ва унумдорлигини оширишдаги аҳамияти, ёш мутахассислар инновацион ишланмаларининг Республикамиз иқтисодиётини ривожлантиришга қўшаётган ҳиссаси асосий мезонлардан бири бўлди. Шунингдек, ёш мутахассислар томонидан амалга оширилаётган илмий изланишларнинг долзарблиги ҳамда уларнинг республикамиз илм-фани, ишлаб чиқариш самарадорлигини янада ривожланишига муносиб ҳисса қўшишдаги ўрнига алоҳида эътибор қаратилди. Энг муҳими танлов орқали ёш мутахассисларнинг янги ишланма ва кашфиётлари юзага чиқарилди.

Ҳакамлар ҳайъати қарорига мувофиқ “Йилнинг энг фаол ёш кимёгари” кўрик-танлови ғолиби деб қуйидаги иштирокчилар эълон қилинди.

“Биринчи резинотехника заводи” МЧЖ ХК ходими Аҳрор Бозоров 1-ўринни, Тошкент кимё-технология институти ходими Шодияхон Азимова 2-ўринни ва “Деҳқонобод калий заводи” АЖ ходими Жонибек Акбаров 3-ўринни эгалладилар.

Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан диплом, эсдалик совғалари ва 1-ўрин эгаси махсус статуэтка  билан тақдирландилар. 

Шавкат Тоиров

Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раисининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси