[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

01.12.2023. Учкўприк тумани ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилояти кенгаши ҳамкорлигида Учкўприк туманини хотин-қизлар ўртасида ишсизликдан холи ҳудудга айлантириш бўйича ишсиз хотин-қизлар, фаол тадбиркорлар ва иш берувчиларнинг мулоқот учрашуви ташкил этилди.

Қўқон эркин иқтисодий зонаси дирекциясида бўлиб ўтган мулоқотда туман ҳокимлиги вакиллари, тадбиркорлик субъектлари раҳбарлари томонидан мавжуд бўш иш ўринлари ҳақида маълумотлар берилди. Шунингдек, опа-сингилларимиз “Бобошбек” ишлаб чиқариш ва савдо комплексида ҳам бўлиб, тадбиркорлар томонидан ишчиларга яратилган шароитлар билан бевосита танишдилар.

Мотиватор-психолог Р.Бўтабоева томонидан ўтказилган психологик семинар-тренинг иштирокчиларнинг ҳаётга бўлган қизиқишларини янада оширди. Натижада 53 нафар ишсиз хотин-қиз муносиб иш ўринларини танлаган бўлса, 6 нафари шу ернинг ўзидаёқ тадбиркорлик субъектларига ишга жойлаштирилди.

Тадбир доирасида 22 нафар тикувчилик билан шуғулланиш истагида бўлган хотин-қизларга тикув машиналари ҳамда 20 нафар ишсиз хотин-қизларга электр печлари субсидия асосида тарқатилиб, уларнинг бандлиги таъминланди.

Шоҳсултон Тўхтаматов