[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

04.12.2023. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилояти кенгаши томонидан 3-декабр — Халқаро ногиронлар куни муносабати билан Қудаш “Мурувват” ногиронлиги бўлган шахслар учун аёллар интернат уйида байрам тадбири ташкил этилди.

Сана муносабати билан ташкил этилган тадбирда халқимизга хос меҳр-саховат, одамийлик фазилатлари яна бир бор намоён бўлди. Ўзбекистон Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Фарғона вилояти кенгаши раиси Расулжон Раҳимов ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилоят Кенгаши Маданий-маърифий ва спорт ишлари бўлими мудири Ғанишер Пайзиевлар “Мурувват” уйи даволанувчиларига байрам совғаларини топширдилар.

— Муассасамизда 360 нафар аёл даволанади. Уларнинг бу ерда яшаши, даволаниши доимо давлатимизнинг эътиборида, — дейди Қудаш “Мурувват” уйи шифокори Муяссархон Юлдашева. — Қолаверса, ҳар бир байрам олдидан вилоят касаба уюшмалари бу ерга ташриф буюриб, муассасада яшаётган аёлларга ўзларининг совғаларини тарқатиб, уларни хушнут этиб кетадилар.

Янграган куй-қўшиқлар, бир-биридан ажойиб саҳна намойишлари байрамга янада файз бағишлади.