[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

07.12.2023. Ҳамидулла Тоғаев Халқ банкининг Денов филиалида ишлаб келаётган эди. Аммо кутилмаганда у билан тузилган меҳнат шартномаси иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилинди.

Бунга гўёки Ҳ.Тоғаев эгаллаб турган лавозимидан фойдаланиб, яқин қариндошларига бир неча маротаба имтиёзли кредит ажратгани сабаб қилиб кўрсатилди.

Бир қарашда ҳаммаси қонуний тартибда амалга оширилгандек. Тўғри-да, ҳеч кимнинг ўз ваколатидан фойдаланиб, яқинларига ён босишга ҳақи йўқ, аслида. Аммо иш берувчи ходимни шу важ билан ишдан бўшатар экан, бир қанча хатоликларга йўл қўйган.

Хусусан, Меҳнат кодексининг 314-моддасида «Интизомий жазо интизомий қилмиш аниқланганидан кейин дарҳол, бироқ аниқланган кундан бошлаб, бир ойдан кечиктирмай қўлланилади…» деб кўрсатилган. Ҳ.Тоғаев билан меҳнат шартномаси бекор қилинган вақтда у меҳнатга лаёқатсизлик даврида бўлган. Иш берувчи эса буни ҳисобга олмай, Меҳнат кодексининг 163-моддаси 1-қисми 3-банди талабларини қўпол равишда бузган.

Фуқаролик ишлари бўйича Термиз туманлараро суди ходимнинг қонуний ҳақ-ҳуқуқини тиклаб, мажбурий бекор юрган вақтлари учун 13 миллион 753 минг сўм ойлик иш ҳақи ҳамда 5 миллион сўм маънавий зарар ундириш тўғрисида қарор чиқарди.

Зариф Холов

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Сурхондарё вилояти кенгаши меҳнат ҳуқуқ инспектори