07.12.2023. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Навоий вилоят Кенгаши ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт соғломлаштириш ишлари бошқармасининг Навоий вилояти бўйича масъул ташкилотчиси ҳамкорлигида 3-декабрь “Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан вилоятдаги “Нурли маскан” махсус мактаб-интернатида спортнинг 5х5 футбол тури бўйича “Касаба уюшмаси кубоги” мусобақаси ўтказилди.
Унда 35 ёшгача бўлган кўзи ожиз ва заиф кўрувчи ёшлар иштирок этдилар.
Ҳаётнинг ҳар қандай синовларига матонат билан туриб бера оладиган, дунёга қалб кўзи билан боқадиган, шукроналикни шиор қилган бу дарёдил инсонлар мусобақалар давомида ҳам ўз матонатларини кўрсатдилар.
Тадбирда сўзга чиққанлар бугунги кунда юртимизда ногиронлиги бўлган инсонларнинг ижтимоий ҳимоясига катта эътибор қаратилиб кенг имкониятлар яратилаётганини алоҳида таъкидладилар.
Мусобақада ғолиб бўлган жамоалар касаба уюшмалари совғалари билан тақдирланди.
Дилафрўз Ўразова
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Навоий вилоят кенгаши раисининг Ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси