07.12.2023. Қўқон “Мурувват” ногиронлиги бўлган шахслар учун эркаклар интернат уйида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилояти кенгаши томонидан 3-декабр — Халқаро ногиронлар куни муносабати билан тадбир ташкил этилди.
Унда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Фарғона вилояти кенгаши раиси Эркинжон Нуралиев ҳамда Қўқон шаҳар ҳокими Маъруфжон Усмоновлар сўз олиб, Юртбошимиз томонидан ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бор шахсларнинг жамиятдаги ўрни ва мавқеини таъминлаш, саломатликларини тиклаш, моддий ва маънавий кўмак бериш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганини таъкидладилар.
Шунингдек, муассасада даволанаётганлар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишилиб, ишчи-ходимлар билан суҳбатлашилди. “Мурувват” уйи даволанувчиларига меҳр ва эътибор кўрсатилиб, касаба уюшмалари совғалари топширилди.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Матбуот хизмати