[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

08.12.2023. Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши томонидан Тошкент педиатрия тиббиёт институтида Ўзбекистон Республикаси Конститутцияси қабул қилинганлигининг 31 йиллиги муносабати билан “Янги конституциявий ислоҳотларда ёшларнинг хуқуқларини мустаҳкамлаш” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Унда таъкидланганидек, Конституциявий ислоҳотлар хуқуқий тизим тараққиётининг муҳим омили ҳисобланади. Шу маънода  Янги таҳрирда қабул қилинган Конституциямизда, энг аввало, “инсон қадри”нинг том маънода юксалишига, давлат ва жамият ҳаётини “инсон – жамият – давлат” деган тамойилга асосланган янги ва замонавий тарзда бошқаришга урғу берилган.

Бундан ташқари, мазкур ҳужжат Янги Ўзбекистонни қуриш ғояси атрофида бутун жамиятимизни жипслаштиргани, унда аҳолининг барча қатламлари манфаатлари инобатга олинганлиги билан аҳамиятли. Давра суҳбатида Янгиланган Конституциянинг асосий принциплари хақида батафсил маълумот берилди.

Тадбирда  сўзга чиққанлар Асосий Қонунимизнинг мазмун-моҳияти, давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш ва ислоҳ этишга қаратилган ислоҳотлар, ёшларни қўллаб-қувватлашга қаратилган нормаларга  атрофлича тўхталишди.

Тадбир давомида талабалар ўртасида Янгиланган Конституция мазмун-моҳиятига оид савол-жавоблар, викториналар ҳам ташкил этилди.

Уларда фаол иштирок этган талабаларга эсдалик совғалари топширилди. 

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Матбуот хизмати