[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

08.12.2023. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган тарихий сананинг 31 йиллиги муносабати билан Фарғона шаҳридаги вилоят мусиқали драма театрида “Конституция – халқчил давлат, барқарор тараққиёт ва фаровон ҳаёт асоси!” деган бош ғояни ўзида мужассам этган маънавий-маърифий байрам тадбири бўлиб ўтди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилояти Кенгаши, вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси, вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур тадбирда сўз олганлар Конституциямизнинг янги нормаларида асосий эътибор инсон, жамият ва давлатнинг барқарор ривожланишини таъминлашга қаратилганлиги, Янги таҳрирдаги Асосий Қонунимизнинг қабул қилиниши билан бу борада янада мустаҳкам конституциявий-ҳуқуқий асос яратилганлигини эътироф этдилар.

Тадбир доирасида “Фарғона вилоятини хотин-қизлар ўртасида жиноятдан ва ишсизликдан холи ҳудудга айлантириш дастури” ижроси юзасидан Фарғона, Марғилон, Қувасой шаҳарлари ҳамда Қўштепа, Олтиариқ, Қува, Тошлоқ, Ёзёвон ва Фарғона  туманларидан таклиф этилган 300 нафар хотин-қизнинг Бош Қомусимиз бўйича билимларини мустаҳкамлаш мақсадида “Сиз Конституцияни биласизми?” мавзусида викторина савол-жавоблари ҳам ўтказилди.

Викторинанинг 20 нафар ғолиби Фарғана вилояти ҳокимлиги муассислигидаги “Янги Фарғона” газетасига ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси муассислигидаги “Ишонч” газетасига 2024 йил учун 1 йиллик бепул обуна сертификати ва китоб жамланмалари билан тақдирландилар.

Тадбирда вилоят мусиқали драма театрининг маҳоратли актёрлари томонидан намойиш этилган “Зўрдан-зўр” спектакли барчага кўтаринки кайфият улашди.

Конституциямизни тараннум этувчи тадбирлар вилоятимиздаги барча меҳнат жамоларида давом этмоқда. 

Шоҳсултон Тўхтаматов