[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

08.12.2023. Маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси томонидан “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро туризм университетида талабалар иштирокида “Конституция – ҳуқуқ ва эркинлигимиз кафолати”  мавзуидаги  давра суҳбати ва маданий тадбир  ўтказилди.

Тадбир аввалида университетнинг биринчи проректори Ж.Элтазаров профессор-ўқитувчилар, ишчи-ходимлар ва талабаларни байрам билан табриклаб, Конституциямизнинг ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамияти, ёшлар қалбида қонунларга ҳурмат, Ватанга меҳр ва садоқат туйғуларини кучайтириш, ёшларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш, қонун устувор бўлган мамлакатда фуқароларнинг ҳақ-ҳуқуқлари эътибордан четда қолмаслиги муҳим ҳужжатда белгилаб қуйилгани тўғрисида тушунчалар берди.

Шунингдек, тадбирда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Самарқанд вилоят кенгаши ҳамда Маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси Самарқанд вилоят бирлашган қўмитаси мутасаддилари талаба-ёшларга Ўзбекистон Республикаси Конституциясида мамлакатимиз фуқаролари давлат ҳимоясида эканлиги, уларни таълим олишларидан тортиб, ўзлари хоҳлаган касбда фаолият олиб боришлари қонуний тартибда белгилаб қуйилганини алоҳида таъкидладилар. Байрам муносабати билан 10 нафар иқтидорли талаба Хоразм вилоятига уч кунлик бепул саёхат учун сертификат билан тақдирланди.

Тадбир сўнгида иштирокчилар учун университет талабалари томонидан саҳналаштирилган театр ва куй-қўшиқлар намойиш этилди.

Ж.Очилов

Маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси Самарқанд вилоят бирлашган қўмитаси  раиси