[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

07.12.2023. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан “Янги Ўзбекистоннинг янги Меҳнат кодекси” мавзусида илмий-амалий конференция ташкил этилди.

Тадбирда таъкидланганидек, Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 30 апрелдан амалга киритилган янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси ходимлар, иш берувчилар ва давлат манфаатларининг ўзаро мувозанатини таъминлаш ҳамда якка тартибдаги меҳнат муносабатлари, улар билан боғлиқ бўлган ижтимоий-меҳнат муносабатларини тартибга солишда муҳим аҳамиятга эга.

Уни ўрганиш, киритилган нормалари билан танишиш мулкчилик шаклидан қатъий назар барча корхона ташкилотда фаолият кўрсатаётган раҳбардан тортиб оддий ходимгача жуда муҳим. Чунки ҳар биримиз меҳнат муносабатларининг иштирокчиларимиз. Ўз хуқуқ ва мажбуриятларимизни яхши билиш эса фаолиятдаги сифат ва самарадорликка ҳам ижобий таъсир кўрсатади.

Конференцияда кодексга киритилган янги нормаларга алоҳида эътибор қаратилди.

Қайд этилганидек,  янги таҳрирдаги Меҳнат кодексида меҳнаткашларга қулайлик яратиш мақсадида бир қатор янги нормалар киритилди. Ишга қабул қилишда дастлабки синов муддати белгиланиши, уларнинг келгуси меҳнат  муносабатларидаги фаолияти, ходимлар малакасини ошириш, касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш, меҳнат хавфсизлиги, муносиб меҳнат шароитлари яратилиши масалаларида киритилган бир қатор ўзгаришлар бўйича тушунтиришлар берилди. Бунда иш берувчининг ҳам, ходимнинг ҳам хуқуқ ва мажбуриятларига катта аҳамият қаратилаётгани алоҳида таъкидланди.

Конференция давомида ўриндошлик асосида ишлаш, жамоавий меҳнат низоларини ҳал этиш масалаларида ҳам зарур тушунтиришлар берилди.

Анжуман иштирокчилари илмий-амалий конференцияда билдирилган таклиф ва ташаббуслар меҳнат қонунчилигидаги нормаларни янада такомиллаштиришга хизмат қилишини таъкидладилар.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Матбуот хизмати