11.12.2023. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни байрами муносабати билан Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси раҳбарияти ҳамда Тошкент шаҳар Ички ишлар ходимлари бирлашган касаба уюшма қўмитаси томонидан қатор хайрли ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, Тошкент шаҳар Ички ишлар органларида хизмат қилаётган эътиборга муҳтож ҳамда ногиронлиги бўлган фарзандлари бор ходимлар ҳолидан хабар олинди. Умуман олганда, 37 нафар ходимга моддий ёрдам берилди ҳамда 5 нафар ходимга фарзандлари учун қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди.
Беҳзод Розиқов
Тошкент шаҳар ички ишлар ходимлари бирлашган касаба уюшма қўмитаси мутахассиси